Линклар

Шимолий Вазиристонда 187 нафар жанггари ўлдирилди


Pakistan -- Anti-Terrorist Squad (ATS) personnel stand guard at a checkpoint in Bannu near the border with the North Waziristan tribal agency, June 16, 2014

Pakistan -- Anti-Terrorist Squad (ATS) personnel stand guard at a checkpoint in Bannu near the border with the North Waziristan tribal agency, June 16, 2014

16 июнь куни кечки пайт Покистон ҳарбийлари сўнгги кунлардаги ҳужумлар натижасида жами 187 нафар жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Булардан 105 нафари Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг аъзолари экани айтилди.

Покистон ҳарбий учоқлари Шимолий Вазиристон минтақасидаги ЎИҲга тегишли кўрилган манзилларни бир неча кундан буён ҳаводан ўққа тутмоқда.

АҚШнинг Афғонистондаги амалиётларга бошчилик қилаётган қўмондони генерал Жозеф Данфорд Америка ҳарбийлари Афғонистон-Покистон чегарасидаги назоратни кучайтиргани ва жангариларнинг чегарани кесиб ўтишига оид ҳолатлар кузатилмаётганини айтмоқда.

Озодликнинг минтақадаги мухбирларига кўра, Шимолий Вазиристон минтақасида яшаётган 50 мингга яқин одам уйларини ташлаб чиққан. Уларнинг 10 минги Афғонистонинг Хост вилоятидаги қочқинлар лагерида жон сақламоқда.
XS
SM
MD
LG