Линклар

Афғонистон ҳарбийлари 14 июнь куни мамлакат президентига овоз берган 11 кекса сайловчининг бармоқларини кесиб ташлаганликда айбланган икки толибон жангариси ўлдирилганини маълум қилди.

Афғонистонда сайловчиларнинг муҳри овоз бериш бюллетенларига махсус бўёқ сурилган бармоқлар билан босилади. Ўтган ҳафта Толиб жангарилари бармоқларида бўёқ қолган ҳиротлик бир неча сайловчининг бармоқларини кесиб ташлагани хабар қилинган эди.

Сайлов арафасида унинг ўтказилишига тўсқинлик қилишини айтиб таҳдид қилган Толиблар гуруҳи айни пайтда 11 кексанинг бармоқларини унинг жанггарилари кесганига оид даъволарни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG