Линклар

logo-print

Тожикистонда Канададан қайтган фуқаро жосусликда айбланди


22 майда Хоруғ марказида полициячилар ҳаракатига қарши намойишга йиғилган норозилар.

22 майда Хоруғ марказида полициячилар ҳаракатига қарши намойишга йиғилган норозилар.

Тожикистонда Канададан қайтган Тожикистон фуқароси Александр Содиқов ғарб давлатларидан бирига жосусуликда айбланиб ҳибсга олинди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси берган маълумотга кўра, сўнгги бир неча йил ичида Канадада яшаган Содиқов жосуслик мақсадида Тожикистонга борган.

Бу айбловларни инкор қилаётган 51 яшар Содиқов юртига сафардан мақсад Торонто университетида олиб бораётган илмий иши учун мамлакатнинг ўзбек ва тожиклар яшайдиган йирик шаҳарларидан маълумот йиғиш эканини айтмоқда.

Александр Содиқов 16 июнь куни Тоғли Бадахшон минтақасидаги Хоруғ вилоятида яшайдиган маҳаллий фаол Олим Шерзамонов билан учрашаётган кезда қўлга олинди.

22 майда Хоруғ марказида вилоятдаги жиноятчи гуруҳга қарши милиция амалиётига қарши норозилик намойишлари бўлган ва Шерзамонов намойиш етакчиларидан биридир.
XS
SM
MD
LG