Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:28

Шиа жангарилари суннийларга қарши Ироқ армияси сафида курашга чорланди


"Ироқ ва Шом ислом давлати" жангарилари Ироқнинг йирик шаҳарларини бир-бир эгаллаб олаётган бир пайтда Бош вазир Нурий ал-Маликий шиа жангариларини мамлакат ҳарбийлари сафига қўшилишга чақирди. Ҳозирданоқ шиаларнинг минтақадаги қуролланган аскарлари Ироқ армияси сафига кирмоқда.


Бош вазир Нурий ал-Маликийнинг минтақадаги шиаларни сунний жангари гуруҳларга қарши армия сафида курашишга чорлади.

Бағдодда кўнгиллилар йиғилаётган марказларда ҳозирданоқ аскарликка ёзилишига тайёр турган шиа йигитлари сони ортмоқда. Айни пайтда мамлакат шимолидаги Самарра шаҳрида ҳукумат аскарлари сафида шиа жангарилари ҳам курашаётгани ҳақида норасмий маълумотлар бор.

17 июнь кунги хабарларга кўра, Бағдод томон ҳаракатланаётган жангарилар пойтахтдан 60 километр нарида бўлган Бақуба шаҳрининг ярмини эгаллаб олган. Айни пайтда Бағдоддан 420 километр шимоли-ғарбда жойлашган Тал Афар шаҳрини ҳам жангарилар деярли тўлиқ эгаллаш арафасида.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги кеча-кундуздаги жанг ҳаракатларида аҳоли вакиллари ва ҳарбийлардан яна ўнлаб жон бой берилган.

"Ироқ ва Шом ислом давлати" жангарилари ҳозир Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар Мосул ва Бағдод шимолидаги Тикрит шаҳрини эгаллаб олган.
Ироқдаги қочқинлар лагери
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00
Бевосита линк

16 июнь куни "Ироқ ва Шом ислом давлати" жангарилари Тикрит шаҳрида 1700 нафар шиа аскарини қатлиом қилганини иддао қилиб, қатл қилингани айтилаётган аскарлар жасадлари акс этган расмларни Интернетда эълон қилди.

Ироқ армияси матбуот вакили Қосим ал-Муссавий бу расмларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади. Унинг яна айтишича, расмлар таҳлил қилингач армияга янги ёлланган аскараларнинг камида 170 нафари ўлдирилгани хулоса қилинган.

АҚШ Давлат департаменти бу ҳодисани “даҳшатли” қотиллик, дея қоралади.

Давлат департаменти матбуот вакили Жен Псаки 15 июнь куни тарқатилган баёнотида: “Ироқ ва Шом Ислом давлати Тикрит шаҳрида ҳаво кучларига ёлланган 1700 нафар шиа аскарини ўлдирганини иддао қилгани даҳшатлидир ва бу террорчилар қонхўрлигининг асл қиёфасини кўрсатади”, дейилади.

БМТнинг Ироқдаги вакили Николай Младенов "мамлакатдаги ҳаётни издан чиқараётган бу террор хуружи минтақа учун ҳам жиддий таҳдид" эканини таъкидлади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эса шиаларни жангга чорлаётган Ироқ Бош вазирини террор хуружи ортидан бошланиб кетган мазҳабларо урушни тўхтатишга чақирди.

Қўшма Штатлар президенти Барак Обама “америкалик ходимлар ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлаш учун” Ироққа 275 нафаргача ҳарбий юборилиши ҳақида Конгрессга хабарнома йўллади.

Оқ уй баёнотида америкалик ҳарбийлар Ироққа Бағдод раҳбарлари рухсати билан киритилиши таъкидланди.

АҚШ қонунчилигига биноан Конгресс рухсати билан Ироққа киритилган тақдирда Америка ҳарбийлари 60 кундан ортиқ бу давлатда қолдирилмаслиги лозим. 60 кунлик муддат битгач, ҳарбийларни олиб чиқиш учун яна 30 кун муҳлат белгиланган.

Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги вазият бўйича Эрон раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар бўлганини ҳам тасдиқлади.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Жен Псаки бу музокарадан мақсад Теҳрон расмийларини Ироқдаги террорга қарши урушнинг мазҳаблараро урушга айланмаслиги учун ўз ҳиссасини қўшишга ундаш бўлганини таъкидлади.

Аммо, Ироқдаги сунний жангариларига қарши АҚШ ва Эрон ҳарбийлари ўртасида ҳамкорлик борлигига оид мустақил матбуот хабарларини Оқ Уй расмийлари қатъиян инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG