Линклар

“Абу Сахий” карго юклари Қирғизистон билан чегара ёпилгани боис тўхтаб қолди


“Абу Сахий” Ўзбекистонда логистика ва транспорт хизматларини кўрсатадиган энг йирик ширкат ҳисобланади.

“Абу Сахий” Ўзбекистонда логистика ва транспорт хизматларини кўрсатадиган энг йирик ширкат ҳисобланади.

Ўзбекистонлик савдогарлар мамлакатга импорт товарлар ташишда хизматидан фойдаланадиган “Абу Сахий” ширкати фаолияти тўхтаб қолганидан шикоят қилмоқда. Озодликнинг аниқлашича, Ўзбекистондаги энг йирик савдо маркази ва товарлар импорти билан шуғулланадиган “Абу Сахий” ширкатининг қуруқликдан қатнайдиган контейнерлар қатнови тўхташига Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ёпилгани сабаб бўлган. Ширкатнинг авиаташувлари тўхтагани йўқ.




Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Озодликка айтишларича “Абу Сахий” ширкати қарийб уч ҳафтадан бери контейнерлар орқали олиб келинадиган товарларни мижозларга етказиб бера олмаяпти.

“Абу Сахий” каргоси орқали Хитойдан товарлар келмаяпти. Бизга бу ҳақда аниқ жавоб берилмаяпти. Шунга аниқлик киритиб берсангиз”, дейилади Озодликка келган мактубда.

“Абу Сахий” ширкатининг Хитойдаги вакили, Озодлик билан суҳбатда, ҳақиқатан бу мамлакатдан контейнер юкларини Ўзбекистонга олиб ўтиш вақтинча тўхтатилганини тасдиқлади. Ўзини таништирмаган суҳбатдошимиз карго юклари шу ойнинг охирида Ўзбекистондаги манзилга етказилиши кутилмоқда, дея маълум қилди.

“Шу ойнинг охиригача етказилади, Худо хоҳласа. Юклар тўхтаб қолганининг сабаби Қирғизистон билан чегара ёпиб қўйилганидир. Бир ойча бўлиб қолди бунга. Лекин ойнинг охирида чегара очилиб қолади, деб турибмиз”, дейди “Абу Сахий” вакили.

Озодликка маълум бўлишича, “Абу Сахий” логистика ширкатининг фақатгина Хитойдан қуруқлик орқали келтириладиган юклари билан боғлиқ фаолиятигина тўхтаб қолган. Ширкатнинг Тошкентдаги идораси авиаташувлар бўлими вакили бу вазият самолётларда ташиладиган товарларнинг етказилишга таъсир қилгани йўқ, дея билдирди.

“Фақат Хитойдан келадиган контейнерлар тўхтаб қолган. Авиаташувлар давом этмоқда. Товар тўпланиши билан самолётлар қатнаб турибди”, деди “Абу Сахий” вакили.

“Абу Сахий” Ўзбекистонда логистика ва транспорт хизматларини кўрсатадиган энг йирик ширкат ҳисобланади. Тошкентда йирик савдо маркази бўлган бу компания Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев томонидан назорат қилинишига оид иддаолар бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG