Линклар

logo-print

Наманган қум конида ишлаётган икки ўқувчи тупроқ тагида қолиб ўлди


Belarus - Human bones in a sand quarry in Mashtalery, Hrodna region, 17Jul2012

Belarus - Human bones in a sand quarry in Mashtalery, Hrodna region, 17Jul2012

Наманган вилоятининг Поп тумани Чоркесар қишлоғидаги очиқ қум конида ишлаётган икки коллеж ўқувчиси тупроқ босиб қолиб, нобуд бўлди. Хабарни етказган чоркесарликларга кўра, бу қум карьерида болалар меҳнатидан фойдаланиш одатий ҳолга айланган.


16 июнь куни Наманган вилоятининг Поп тумани Чоркесар қишлоғида 17 яшар икки ўсмир йўлакка ётқизиладиган тош чиқарадиган маҳаллий корхонага қарашли очиқ қум конида тупроқ тагида қолиб ўлди.

Озодликка хабарни етказган чоркесарликлардан бири ҳодиса эрталабки соат 10 ларда содир бўлганини маълум қилди.

“Қишлоғимизда иш йўқлиги учун кўп болалар тош кесишга кунбайлик ишга чиқишади. Нобуд бўлган шу икки бола ҳам иш йўқлиги сабабли карьерга ишга боришади. Карьерда ковлаш пайтида тупроқ босиб қолди, ҳозир Поп туман марказига экспертизага олиб кетилди”, деб ёзди исмини ошкор этмаслигимизни сўраган манба.

Озодлик қўлга киритган маълумотларга кўра, ўлган ўсмирлардан бири 1996 йилда туғилган Турсунқулов Хумоюн, яна бири 1997 йилда туғилган Раҳмонов Акмалжонлардир. Маълум бўлишича, марҳумлар Поп туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўқиган.

Чоркесарликларнинг айтишича, йигитлар қурилишда ишлатиладиган қумни ковлашда яқинларига кўмаклашгани борган ва карьернинг ковланган қисмидаги дўнглик остида қуёшдан сақланиш учун кириб ўтирган. Ўша пайтда юқоридан ўпирилиб тушган тупроқ дам олиб ётган ўсмирларни босиб қолган.

Ҳодиса жойида Поп туман прокуратураси ва ички ишлар ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

“Биттасини боши ёрилиб кетган ва яна биттасининг ички органлари эзилган, дейишяпти”, деб маълум қилди хабарчи.

17 июнь куни соат 14:00 ларда Раҳмонов Акмалжон ва Турсунқулов Хумоюнлар маҳаллий қабристонга дафн этилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG