Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:40

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда жамоат транспорти фаолияти қандай йўлга қўйилган?”


OzodNavigator дастурининг 18 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда жамоат транспорти фаолияти қандай йўлга қўйилган?” деган савол жавобини қидирамиз.



15 июндан Тошкент жамоат транспортида йўлкира ҳақи 800 сўмдан 1000 сўмга кўтарилди. Маршрут таксилар кираси 1200 сўмдан 1500 сўмга кўтарилди. Йўлкира ҳақи 25 фоизга ошганини тошкентликлар автобусларга осилган эълонлардан билди.

Озодликка маълум бўлишича, сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда йўлкира 3 баробарга ошган.

Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби аксар ўзбекистонликлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисми бўлган бу соҳага оид янилик OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони мавзуини белгилаб берди.

Хорижда яшаб, ишлайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда жамоат транспорти фаолияти қандай йўлга қўйилган?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 18 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда жамоат транспортининг одамлар ҳаётидаги ўрни қандай?

Жамоат транспорти ҳақи неча пул? Оддий фуқаронинг чўнтагига оғирлик қилмайдими? Йўлкира тез-тез қимматлайдими?

Жамоат транспорти графикка кўра қатнайдими? Жамоат транспоти йўловчилар эҳтиёжини қондирадими? Куннинг тиғиз пайтида автобус, трамвай ва метро тиқинч бўлиб кетадими?

Жамоат транспортидан фойдаланишда маълум тоифадаги йўловчиларга имтиёзлар бериладими?

Жамоат транпортида хавфсизлик чоралари қандай йўлга қўйилган? Сиз ўзингиз жамоат транспортидан фойдаланасизми?



OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG