Линклар

logo-print
Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий минтақадаги шиалар жангариларини сунний жангари гуруҳларга қарши армия сафида курашишга чорлади.

Бағдодда кўнгиллилар йиғилаётган марказларда ҳозирданоқ аскарликка ёзилишига тайёр турган шиа йигитлари сони ортмоқда. Айни пайтда мамлакат шимолидаги Самарра шаҳрида ҳукумат аскарлари сафида шиа жангарилари ҳам курашаётгани ҳақида норасмий маълумотлар бор.

17 июнь кунги хабарларга кўра, Бағдод томон ҳаракатланаётган жангарилар пойтахтдан 60 километр нарида бўлган Бақуба шаҳрининг ярмини эгаллаб олган. Айни пайтда Бағдоддан 420 километр шимоли-ғарбда жойлашган Тал Афар шаҳрининг каттагина қисми ҳам жангарилар назоратига ўтгани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги кеча-кундуздаги жанг ҳаракатларида аҳоли вакиллари ва ҳарбийлардан яна ўнлаб жон бой берилган.

"Ироқ ва Шом ислом давлати" жангарилари ҳозир Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар Мосул ва Бағдод шимолидаги Тикрит шаҳрини ўз назоратида ушлаб турибди.
XS
SM
MD
LG