Линклар

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков мамлакат ҳудудида портлаган газ қувури бўйича суриштирув бораётганини маълум қилди.

Сешанба куни россияпараст кучлар қўли баланд келаётган Донецк ва Луганск вилоятларига туташ Полтавска областидан ўтувчи газ қувурида портлаб кетди.

Аҳоли вакиллари кучли портлаш олдидан иккита кичик портлаш ҳам эшитилганини айтмоқда. Ички ишлар вазирига кўра, портлаш сабаби ўлароқ илгари сурилган тахминлар ичида "террорчилик" ва "саботаж" версиялари диққат марказида турибди.

Портлаш қувурнинг Уренгой-Помары-Ужгород қисмида содир бўлди ва бу йўналишда йилига 29 миллиард метр куб газ Россиядан Словакия, Венгрия ҳамда Руминияга оқиб ўтади.

"Укртрансгаз" ширкати бу йўналишдаги қувурдан газ узатиш вақтинча тўхтатилгани, бошқа қувурлардан эса, одатдагидек газ узатилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG