Линклар

Россия давлат телевидениеси журналисти Луганск областидаги отишма чоғида олган жароҳатдан вафот этди.

Луганскдаги шифохона бош шифокори Федор Соляник журналист операция столида вафот этганини маълум қилди. Россия Давлат телевидение ва радиостанциялари уюшмаси 37 яшар Игор Корнелюкнинг вафотини тасдиқлади.

Уюшмага кўра, 3 кишилик гуруҳининг яна бир аъзоси бедарак кетган, бир оператор эса соғ-омондир.

Украина ҳарбийларининг Луганск ва Донецк областларида россияпараст қуролли гуруҳларга қарши амалиётлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG