Линклар

logo-print

Обама бугун Конгресс лидерлари билан Ироқдаги вазиятни муҳокама қилади


Президент Барак Обама 18 июнь куни АҚШ Конгресси лидерлари билан Ироқдаги вазиятни муҳокама қилади.

Учрашувда Конгрессдаги Республикачи озчилик лидери Митч Маконнел, Сенатдаги кўпчилик лидери, демократ Гаррри Рид, Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер ва Вакиллар палатасида озчиликни ташкил этувчи демократлар лидери Нэнси Пелосн иштирок этади.

Обама 12 июнь куни Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси аъзолари билан Ироқдаги вазият юзасидан ёпиқ эшиклар ортида брифинг ўтказган эди.

Аввалроқ Барак Обама АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиш эҳтимоли тўғрисидаги маълумотларни рад этган эди. Айни пайтда Обама “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи Ироқдаги бир қатор шаҳарларни босиб олганидан сўнг АҚШ раҳбарияти жавоб чоралари тариқасида турли вариантларни кўриб чиқаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG