Линклар

logo-print
Норвегия пойтахти Ослонинг бош имом ҳатибига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Озодлик радиоси рус хизматининг Скандинавиядаги мухбири Сергей Жанян 17 июнь куни хабар берди.

Осло марказида Имом Нехмат Али Шохга ниқоб кийган номаълум шахс ҳужум қилган ва болтача билан уни урган. Масжидга кетаётган имом танасида кўплаб жароҳатлар билан оғир аҳволда касалхонага келтирилган.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар 60 ёшли имомнинг аҳволи оғир лекин барқарор эканини айтишмоқда.

Полиция ҳужум қилган шахсга қидирув эълон қилган. Норвегида 180 минг мусулмон истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG