Линклар

Максим Бакиевнинг яқин ҳамкори Гуревич АҚШда 5 йилга қамалди


Евгений Гуревич.

Евгений Гуревич.

2010 йилда ҳокимиятдан ағдарилган Қирғизистон президенти ўғли Максим Бакиевнинг бизнес ҳамкори Евгений Гуревич Нью –Йоркда беш йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

16 июнь куни Нью –Йоркнинг Бруклин федерал суди Гуревични 2012 йилда Facebook акцияларини сотиб олиш жараёнида товламачилик қилганликда айбдор деб топди.

АҚШ фуқароси бўлган Евгений Гуревич Максим Бакиевнинг яқин бизнес ҳамкори бўлиб, Бишкекдаги MGN Capital ширкатини бошқарган. 2010 йилда Қурмонбек Бакиев ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг у Қирғизистондан қочган.

2011 йилда Бишкек суди Гуревични иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб, сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
XS
SM
MD
LG