Линклар

Покистон Бош вазири Душанбега келди


Навоз Шариф (чапда) ва Эмомали Раҳмон.

Навоз Шариф (чапда) ва Эмомали Раҳмон.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф 17 июнь куни Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан энергетика ва транспорт соҳасидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилди.

Томонлар Покистонни Афғонистон орқали Марказий Осиё билан боғловчи йўлларни ҳамда электр узатиш тармоқларини барпо этиш юзасидан фикр алмашди. Музокаралар натижасида 5 та ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжатлар халқаро терорчиликка қарши ҳамкорликда кураш, икки томонлама ҳамкорликка оид шартномалардир.

Навоз Шарифнинг Душанбега икки кунлик ташрифи 17 июнь куни бошланган.
XS
SM
MD
LG