Линклар

Украина президенти Петро Порошенко ва Россия президенти Владимир Путин телефон суҳбатида Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларни тўхташ эҳтимоли масаласини муҳокама қилди.

Кремлнинг билдиришича, Петро Порошенко суҳбат давомида 17 июнь куни Луганск яқинида Россия телеканалининг овоз режиссёри Антон Волошин ва журналист Игорь Корнелюк ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 17 июнь куни Украинадаги бўҳронни ёритиш пайтида ҳалок бўлган журналистларнинг оилаларига таъзия билдирди. Кенгаш аъзолари Украина ҳукуматини журналистларнинг ўлимини ҳар томонлама тергов қилишга чақирди.

Бундан аввалроқ Украина шарқида Италиялик фотожурналист ва унинг таржимони ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG