Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

"Челси" собиқ мураббийси Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқишга тайёрлигини айтмоқда


Лондоннинг “Челси” футбол клубининг собиқ мураббийси Аврам Грант Ўзбекистон терма жамоасига бош тренер қилиб олинса бу жамоани Россияда 2018 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкинлигини айтган.

Ўзбек футбол фанатларининг Uff.uz сайти Аврам Грантнинг сўзларидан иқтибос келтирган.

–Ўзбекистонинг жаҳон чемпионатига чиқишига ёрдамим тегиши мумкин. Агар менга ўзбек томонидан таклиф тушса буни кўриб чиқишим мумкин, - деган Аврам Грант.

Лекин, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси расмийси Озодлик билан микрафонсиз суҳбатда жамоага хорижлик мураббий ёллаш масаласи кўриб чиқилмаётгани ва Uff.uz сайтида босилган хабарга изоҳ беролмаслигини айтди.

Аврам Грант Исроилнинг “Хапоэль”, “Маккаби”, Англиянинг “Челси”, “Портсмут”, “Вэст Хэм Юнайтед”, Сербиянинг “Партизан” ва Исроил миллий терма жамоасига мураббийлик қилган.
XS
SM
MD
LG