Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:19

"Глобал тинчлик индекси"да Ўзбекистон 162 мамлакат орасида 104-ўринда


Дунë бўйлаб тинчлик ва барқарорлик вазияти таҳлил этилган "Глобал тинчлик индекси"да Ўзбекистон бу йил 162 мамлакат орасида 104-ўринни эгаллади.

Мазкур тадқиқот у ёки бу мамлакатдаги жиноятчилик даражаси, террор ҳуружлари эҳтимоли, қўшни давлатлар билан муносабатлар аҳволи, мудофаа мақсадларига сарфланаётган маблағ миқдори ва бошқа шунга ўхшаш омиллар асосига қурилган.

Рейтингда биринчи ўрин Данияга берилган бўлиб¸ бу биринчилик¸ муаллифлар мезонича¸ бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик устунлари дунëда энг бақувват деганидир.

Террор хуружларининг кўплиги, аҳолиси орасида қочқинлар ва кўчкинларнинг кўплиги боис бу йил Сурия рейтинг охиридан жой олди.

Рейтингга кўра¸ Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакатдир. У Ўзбекистондан бир поғона юқори, яъни 103-ўринда.

Рейтингда Қирғизистон 125-ўринда, Тожикистон эса 126-ўриндадир.

“Глобал тинчлик индекси” тадқиқотини Австралияда жойлашган Иқтисодиёт ва Тинчлик институти ўтказиб келади.
XS
SM
MD
LG