Линклар

Украина президенти Петро Порошенко ўз ҳукумати мамлакат шарқида ҳарбий ҳаракатларни бир тарафлама тўхтатиш ниятида эканини маълум қилди.

Порошенко ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги бу қарор мамлакат шарқида россияпараст айирмачи кучлар ва Киев ўртасидаги инқирозга барҳам бериш режасининг биринчи босқичи бўлишини айтди.

Режага мувофиқ Украина шарқидаги жанггари гуруҳлар қасқа вақт ичида қуролларини ташлаши керак. Бунга жавобан уларга амнистия ваъда қилинмоқда. Ёлланган жанггариларга эса мамлакатдан чиқиб кетиш имкони берилади.

Тинчлик режаси, шунингдек, Украина Консититуциясига минтақаларга кўпроқ ваколатлар берилишини кўзда тутадиган ўзгаришлар киритилишини ўз ичига олади.
XS
SM
MD
LG