Линклар

logo-print
Қрим татарларининг фахрий етакчиси Мустафо Жамилев ярим оролда қамоқда қолаётган ўғли Қайсерни Қримнинг Москва тарафидан дастак олувчи раҳбарияти гаровда ушлаб тураётганини айтмоқда.

Қайсер Жамилев ўтган йилнинг май ойида дўстини отиб ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди.

Россия март ойида Қримни аннексия қилганидан сўнг бу юзадан тергов қайта бошланган.

Жамилевнинг ўғли ҳозир жиноят кодексининг одам ўлдириш дохил учта банди бўйича айбланмоқда.

Қрим аннексиясига қаттиқ норозилик билдириб келаётган Мустафо Жамилев ўғлига очилган жиноят ишидан Кремл ўзига босим ўтказишда фойдаланаётганини айтмоқда.

Жамилев Украина фуқароси бўлган ўғли Қримда Россия қонунлари бўйича суд қилинадиган бўлса Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига арз қилишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG