Линклар

Ироқда сунний жанггарилар чоршанба куни автомат ва оғир қуроллар билан пойтахт Бағдоддан 200 километр шимолдаги йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди.

Баижи шаҳридаги заводда ишловчи хорижлик ходимлар эвакуация қилинди. Лекин, маҳаллий ишчиларни кўпчилиги завод ичкарисида қолмоқда.

Ўзларини “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи деб атаётган жанггарилар Ироқ шимолидаги бир қанча ҳудудларни ишғол этиб, у ерда назорат ўрнатганларидан сўнг пойтахт Бағдодга қараб юриш қилмоқда.

Бағдоддан 60 километр шимолдаги Бакуба ва Тел-Афар шаҳрларида кечкан жанглар ортидан Ироқ армияси сунни жанггариларни бу шаҳарлардан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган.

Ироқ бош вазири Нури ал Маликий сешанба куни ироқликларни миллий бирликка чақириш учун сунний ва курд жамоалари етакчилари билан учрашди. Исёнчиларни қуролларни ташлашга даъват этди.
XS
SM
MD
LG