Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:08

Британияда бедарак йўқолган ўзбекни оиласи қидирмоқда


Дилмурод Миралиев.
Дилмурод Миралиев.
Тошкентлик Миралиевлар оиласи 2012 йил декабридан бери ўлик-тириги номаълум қолаëтган 45 яшар ўғли Дилмуродни топишда ëрдам беришни сўраб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги¸ айни пайтда¸ Озодлик радиосига мурожаат қилди.

Мутахассислигига кўра¸ шарқшунос бўлган Дилмурод Миралиев 1994-98 йилларда BBC радиоси мухбири бўлиб ишлаган¸ сўнгра Оксфорд университетининг Исломий тадқиқотлар курсини тугатиб¸ Британияда асли покистонлик аëлга уйланиб¸ қолиб кетган. Ўзбекистонга сўнгги марта 1999 йилда борган Дилмуроднинг¸ жиҳодий гуруҳларга қўшилиб кетганига оид тахминлар мавжуд.

Дилмурод Миралиевнинг Озодликка мурожаат қилган яқинлари¸ ҳозирга қадар бедарак йўқолган ўғилни қидириб мурожаат қилмаган жойлари деярли қолмаганини айтади.

Миралиевлар Дилмуродни истаб Британияда бедарак йўқолганларни изловчи расмий ва норасмий сайтларга¸ Англия полициясига¸ ҳатто Россиянинг “Жди меня” кўрсатувига ҳам мурожаат қилганлар. Ҳозирча бундай қидирувдан бирор натижа чиқмаган.

Сўнгги марта 2012 йилнинг декабрида оиласига қўнғироқ қилган Дилмурод Миралиев¸ яқинларига кўра¸ узоғи билан ҳар икки ойда Тошкентда қолган ота-онасига телефон қилиб турган.

Унинг бедарак йўқолгани¸ онаси Наима Миралиеванинг саломатлиги ëмонлашиб¸ 2013 йил 13 июнь куни оламдан ўтганидан сўнг¸ аниқ билиниб қолган. Унга бу хабарни еткизмоқчи бўлган яқинлари¸ на Дилмуродни¸ ва на унинг қаерда эканидан хабардор одамни топа олмаган.

Дилмуроднинг оиласига боғланиш учун берган телефон рақамига сим қоқилганида¸ҳеч ким жавоб бермайди¸ оператор бундай рақамнинг йўқлигини билдирувчи сигнал беради.

2002 йилда асли покистонлик аëлга уйланган Дилмурод¸ иккита қиз фарзанд кўрган. Тахминларга кўра¸ хотини туфайли у Британия фуқаролигини олган. 2008 йилда оиласи билан ажрашган¸ собиқ хотини ва қизлари билан алоқасини буткул узган.

Ўзбекистон ва Британия университетида ўқиб¸ BBCда тўрт йил мухбирлик қилган Дилмурод¸ ўз мутахассислиги бўйича иш тополмай¸ Манчестер шаҳрида машина ювиш¸ ëнилғи қуйиш шохобчаларида бензин қуювчи бўлиб ишлаган.

Яқинларига кўра¸ Дилмурод Британиядаги ҳаëти¸ хусусан¸ оилавий муносабатлари ва диний қарашлари ҳақида гапиришни ëқтирмаган ва уйидагилар ҳам унинг нима иш қилиб¸ ким билан қандай яшаëтгани тафсилотларидан кўп ҳам хабардор бўлмаган.

Айни шундай Британиядаги Дилмуродни таниган ўзбекистонликлар ҳам унинг анчайин ëпиқ шахс экани¸ ватандошлари билан кўп ҳам муносабат қилмаганини билдиришди.

Айрим тахминларга кўра¸ ўта консерватив диний қарашдаги покистонлик аëлга уйланганидан сўнг Дилмурод ҳам радикал қарашдаги исломий гуруҳларга яқинлашган бўлиши мумкин.

Унинг Британияда эркин фаолият юритадиган турли исломий оқим ва гуруҳлардан қай бирига қизиқиш кўрсатгани¸ ëки бундай гуруҳлар билан алоқада бўлган-бўлмагани Озодликка маълум эмас.

Оила хавотирлари ва тахминлар

Афғонистон ва Покистонда жойлашган экстремистик диний гуруҳларга қўшилиб¸ жиҳодий амалиëтларда қатнашаëтган ўзбекистонликлар сони ошиб бораëтгани ҳақидаги маълумотлар фонида Дилмуроднинг ҳам шундай гуруҳларга қўшилган бўлиши эҳтимолдан соқит қилинмаëтир.

Айни кунларда Покистон армияси Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Шимолий Вазиристондаги асосий базаларига ҳаводан ҳужум уюштирмоқда. Расмий хабарларга кўра¸ кейинги уч кунлик амалиëтлар оқибатида ҳаракатнинг 100 дан ошиқ жанггариси ўлдирилган. Дилмуроднинг яқинлари¸ унинг ана шундай гуруҳларга қўшилиб¸ улар сафида ўлдириб юборилгани¸ ўзлари учун энг қўрқинчли тахмин эканини айтади.

Шунингдек¸ Сурияда жиҳод қилиб юрганлик иддаоси билан Озодликка боғланган ўзбекистонлик Абу Усмон Ўзбек тахаллусли шахс¸ Шом диëрида уч йилдан бери бораëтган қуролли амалиëтларга қўшилаëтган ўзбекистонликлар сони кўпайиб бораëтгани тилга олган эди.

Мақсади “бутун дунë куфр давлатларига қарши жиҳод орқали исломий халифа қуриш эканини” таъкидлаëтган ўзбек мужоҳидлари вакили Озодлик билан суҳбатда¸ Шом диëрига жиҳодга келаëтган ўзбекистонликлар орасида “Ғарбдан дейсизми, Шарқдан дейсизми, Европа, Осиëданхоҳ юрист дейсизми, медик дейсизми, инженер дейсизми, технолог дейсизми, хуллас идеологлар, барча-барча биродарлар сафимизда бор”¸ дея иддао қилган эди.

Британия фуқаролигини олганда ўз исм-шарифини ҳам ўзгартиргани тахмин этилаëтган Дилмурод Миралиевнинг¸ ана шундай “ақлли жиҳодчилар” сафига қўшилган бўлиши ҳам эҳтимолдан соқит қилинмаëтир.

Тошкентлик 45 яшар Дилмурод Миралиевни таниган-билганлар¸ унинг 2012 йил декабридан кейинги ҳаëтидан хабардор бўлганлар бўлса¸ Озодлик билан WhatsAppдаги +420 724 971 539 рақами¸ ëхуд OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали боғланиб¸ маълумот беришлари мумкин.
XS
SM
MD
LG