Линклар


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “EVOS” лаваш марказида рўй берган портлаш ёқибатида бинода ёнғин содир бўлди. Озодлик манбаларининг хабар қилишича¸ Воқеада ҳеч ким жабрланмади¸ бироқ катта моддий зарар кўрилди.


Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида жойлашган “EVOS” лаваш марказидаги портлаш 18 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 20 ларда рўй берди.

Ёнғинни ўчириш учун тўртта ўт ўчирувчи машина экипажлари воқеа жойига тезда етиб келган ва ёнғин тез фурсатда ўчирилди.

Ёнғин оқибатида “EVOS” лаваш марказининг омборхонаси ва ходимлари учун мўлжалланган хона ёниб кетган.

​Озодлик манбасига кўра, текширув натижасида лаваш маркази омборида тўртта газ баллони бўлгани ва улардан бири портлагани аниқланган.

Гувоҳларга кўра, воқеада ҳеч ким жабрланмаган¸ аммо катта моддий зарар кўрилган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

Бу сўнгги ойларда Тошкент шаҳрида газ портлаша оқибатида содир бўлган биринчи портлаш эмас.


23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзеидаги 8 қаватли бинонинг 1-қаватида газ сизиб чиққани натижасида содир бўлган портлашда камида 4 киши жароҳатланди.

Кейинроқ портлаш пайтида жароҳат олган бир аёл касалхонада вафот этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG