Линклар

Украина шарқида яна жанглар бормоқда


Россияпараст айирмачилар мамлакат шарқида қарама-қаршиликни давом эттирмоқда.

Россияпараст айирмачилар мамлакат шарқида қарама-қаршиликни давом эттирмоқда.

Украина ҳукумати кучлари мамлакат шарқидаги Красний Лиман шаҳарчасида россияпарат айирмачилар билан жанг қилаётгани хабар қилинмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Владислав Селезнёв айирмачилар ҳукуматнинг қуролларни ташлаш талабини бажаришдан бош тортганидан кейин уларга қарши ҳарбий ҳаракат бошланди, дея маълум қилди.

Селезнёв ҳукумат кучлари орасида талафотлар борлигига доир хабарларни тасдиқлаб, айирмачилар ҳам “катта йўқотишлар”ни бошдан кечирганини билдирди.

18 июнь куни Украина Президенти Петро Порошенко икки ой давом этаётган қуролли қарама-қаршиликни тўхтатишга доир режага биноан, бир томонлама тарзда ўт очишни тўхтатиш ва россияпараст айирмачиларнинг хатарсиз чиқиб кетишига имкон берилишини эълон қилган эди.

АҚШ Президенти Жой Байден чоршанба куни Порошенко билан телефон суҳбатида, Москва ўз нуфузидан фойдаланиб, Украина шарқида зўравонликларни тўхтатишга ҳисса қўшмаса, Вашингтон ўз иттифоқчилари билан Россияга нисбатан “янги санкцияларни” жорий қилиш устида иш олиб боришини билдирди.
XS
SM
MD
LG