Линклар

Ўзбекистон парламенти нодавлат ташкилотларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун қабул қилди


Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси.

Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси.

Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси “Ижтимоий шериклик” тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Ўзбекистон парламенти ахборот бўлимининг хабар қилишича, қонун лойиҳаси президент Ислом Каримов 2010 йилда таклиф қилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаровий жамият қуриш концепциясини амалга тадбиқ қилиш доирасида ишлаб чиқилган.

Қонунда ижтимоий шерикликнинг шартлари, тамойиллари ва асосий соҳалари белгилаб берилган. Унда давлат билан фуқаровий ўртасидаги ўзаро алоқаларни олиб бориш механизмлари кўрсатиб берилган дейилади яна расмий хабарномада.

Шунингдек айтилишича, бу қонунга мувофиқ, нодавлат ташкилотлари ва фуқаровий жамиятга доир бошқа тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун жамоатчилик комиссиялари ва васийлик жамғармаларининг ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳукуматига кўра, мамлакатда 7800га яқин нодавлат ташкилоти фаолият юритади.

Кузатучилар Ўзбекистонда фуқаровий жамият институтлари давлат томонидан қаттиқ назорат қилинишини айтади.
XS
SM
MD
LG