Линклар

logo-print

Покистоннинг Пешоварида таниқли қўшиқчи аёл отиб кетилди


Покистоннинг Пешовар шаҳрида таниқли қўиқчи аёл отиб ўлдирлди. Маҳаллий полиция расмийсининг Озодликка айтишича, мухлислари орасида Мускан таҳаллуси билан танилган Гул Ноз номаълум қуролланган шахслар томонидан 18 июнь куни ҳужумга учраган.

Полиция марҳуманинг яқинларига таяниб маълум қилишича, тўрт нафар ҳужумчи Пешоварнинг Гулбурғ мавзесида қўшиқчининг уйига бостириб кирган ва унга қарата беш марта ўқ узган.

38 ёшли Гул Ноз касалхонага олиб борилган ва у ерда жон берган.

Гул Ноз паштун тилида ижро қилган қўшиқлари туфайли шуҳрат қозонган. Покистон шимолидаги Хайбар Пахтунгхва вилоятида аёл қўшиқчиларга қарши ҳужумлар тез-тез учраб туради.

Бундай ижодкорлик ноисломий ҳисобланган бу минтақада ўтган йилнинг июнида ҳам Бушра исмли 18 ёшли актриса юзига кислота сепишган эди. 2012 йилда эса Пешовардаги яна бир таниқли пашут қўшиқчиси Ғазала Жавид отиб ўлдирлган эди.
XS
SM
MD
LG