Линклар

Россиянинг Владимир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси 17 миллион рубль (490 минг АҚШ долларидан зиёд) миқдордаги наркотик билан ушланди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази раҳбари Андрей Пилипчукнинг Озодликка айтишича, Владимир шаҳрининг Ленин тумани полицияси 37 яшар ўзбекистонликнинг сумкасидан 12 килограмм героин ва 5 килограмм қора дори топишган.

Аниқланишича, ушбу шахс Россияда анчадан буён яшайди, лекин ҳеч қаерда ишламайди ва олдин босқинчилик қилгани учун судланган.
XS
SM
MD
LG