Линклар

Украина Мудофаа вазири Михаил Коваль Россия Украинага танк ва бронетехника каби ҳарбий техникаларни ташлаганини маълум қилди.

Бу ҳақда бугун Украина Олий Радасида гапирган Ковалга кўра, Россия ташлаган БТРлардан бири йўқ қилинган.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков ҳам Донецк вилоятининг Марьяновка қишлоғи ҳудудида жумага ўтар кечаси Украина ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган Россияга қарашли БТР-80 ҳарбий техникаси ушлангани ҳақида Facebook орқали хабар берди.

Жума куни Турчинов Россия-Украина чегарасидаги ҳарбий амалиётлар деярли ниҳоясига етганини маълум қилди.

Украина Хавфсизлик хизмати раиси Валентин Наливайченко “День” газетасига берган интервьюсида 90дан зиёд айирмачи ҳибсга олингани, улардан 13 нафари Россия фуқароси эканини маълум қилди.

Кеча Киев ва НАТО Россия Украина чегарасидаги ҳарбийлари сонини кўпайтиргани ҳақида хабар қилганди. Бунга жавобан президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков чегарадаги қонунбузилишлар кўпайгани учун чегарада хавфсизликни таъминлаш учун ҳарбийлар сонини оширишга бир неча ҳафта аввалроқ қарор қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG