Линклар

logo-print

"Декларация - мустақиллик учун курашнинг асосий белгиси бўлган"


Собиқ Ўзбекистон ССР Компартиясининг 2-котиби Владимир Анишчев.

Собиқ Ўзбекистон ССР Компартиясининг 2-котиби Владимир Анишчев.

20 июнь – Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун. Бундан 24 йил олдин қабул қилинган бу тарихий ҳужжат тўғрисида Ўзбекистонда одатда гапирилмайди, у умумхалқ байрами сифатида нишонланмайди. 80-йилларнинг иккинчи ярмида собиқ Ўзбекистон ССР Компартиясига 2-котиб этиб Москвадан жўнатилган Владимир Анишчев Декларация қабул қилиниши арафасида мамлакатда юзага келган вазият тўғрисида Озодлик билан суҳбатлашди.


1990 йил 20 июнда Узбекистан Республикаси Олий Кенгашининг II сессиясида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган. Лекин ўзбек миллатининг ўз тақдирини ўзи белгилашининг асосий рамзи бўлган бу кун Ўзбекистонда нишонлаймайди.

1985-89 йилларда Кремлдан Тошкентга вакил сифатида юборилган Владимир Анишчев Ислом Каримов 1990 йилги Мустақиллик Декларациясига очиқчасига қарши чиқмаган бўлса-да, Совет Иттифоқи тарқалишига қарши бўлганини эслайди.

Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси 2-котиби лавозимини эгаллаган Владимир Анишчев Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти Ислом Каримовнинг ҳокимият тепасига келишида бевосита иштирок этганман, деди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG