Линклар

logo-print

Таниқли ўзбек қочқинлари ватанга қайтиш ва ҳур давлат қуриш орзусида яшамоқда


Қочқинликдаги ўзбек мухолифати вакилларининг норозилик тадбирларидан бири.

Қочқинликдаги ўзбек мухолифати вакилларининг норозилик тадбирларидан бири.

20 июнь – БМТ томонидан Жаҳон қочқинлар куни сифатида нишонланади. Шу куни Озодлик мухбири мустақил Ўзбекистонда ҳаëти хатар остида қолганидан сўнг¸ ватанни ташлаб¸ сиëсий қочқин мақомини олишга мажбур бўлган беш таниқли қочқинни суҳбатга чорлади. Ўзбекистон халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳдан то диний эътиқоди учун ватанни тарк этишга мажбур бўлган Абдувоҳид Йўлдошевга қадар дунëнинг бой-бадавлат¸ эмин-эркин юртларидаги қочқинлик ҳаëти давомида ўз зеҳниятларида юз берган эврилишлар ҳақида ҳикоя қилади.

БМТ 20 июнь куни эълон қилган баëнотга кўра¸ 2013 йил охирига келиб¸ дунëда ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 51 миллион 200 минг нафарга етган.

Қочқинликка юзланганларнинг аксарияти уруш ва қирғинлар боис ўз уйи ва ватанини ташлаб кетганлар бўлса-да¸ улар орасида уруш ва талотўплардан узоқда қолаëтган мустақил Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Агар Сурия¸ Афғонистон ëхуд Сомали ва суданлик ўз боши устида учаëтган (кўп ҳолларда босқинчи ë душман) ўлим ўқларидан омон истаб¸ уйи¸ қишлоғи ва шаҳрини ташлаб кетаëтган бўлса¸ қочқинлик ҳужжатини олган ва олаëтган ўзбекистонликларнинг кўпи ўз сиëсий-ижтимоий ва диний қарашларини ўзига душман деб билаëтган ўз давлати ва ҳукумати тазйиғидан ҳижратга чиқишга мажбур қолганлардир.

Мустақил Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган илк гуруҳнинг ўзагини давлат ва халқ мустақиллиги учун совет замонидаëқ курашган миллатпарвар зиëлилар ташкил этади.

20 июнь – Жаҳон қочқинлар кунида Озодлик мухбири суҳбатлашган ўзбекистонлик беш таниқли қочқин¸ ҳижратдаги ҳаëтнинг ўз сиëсий-ижтимоий қарашларида ясаган ўзгаришлари ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистон халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбекистон халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ.

Улардан энг машҳури¸ Ўзбекистон парламенти собиқ депутати¸ 1990 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Олий кенгаши қабул қилган Мустақиллик декларацияси ташаббусчиси ва муаллифи¸ 1991 йилнинг 29 декабрь кунги илк президент сайловида Ислом Каримовга рақиблик қилган Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳдир.

1993 йил апрелида ҳаëтига туғилган жиддий таҳдид остида Ўзбекистонни тарк этган Муҳаммад Солиҳ 21 йилдан бери ватандан ҳижратда яшаб¸ сиëсий фаолиятини давом эттирмоқда. Мустақил кузатувчилар таъкидича¸ 21 йилдан бери сургунда яшашига қарамай¸ Ислом Каримов режимининг асосий мухолифи мақомини сақлаб қолмоқда.

Жаҳон қочқинлар кунида Муҳаммад Солиҳ¸ сургундаги ҳаëтида ўз маънавий ва сиëсий қарашларида рўй берган эврилишлар ҳақида ҳикоя қилди.

Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатни тингланг.



Сафар Бекжон ўтган йили президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг Женевадаги уйини ишғол қилиб¸ халқаро жамоатчилик диққатини 1-оила ҳаëтига қаратган эди.

Сафар Бекжон ўтган йили президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг Женевадаги уйини ишғол қилиб¸ халқаро жамоатчилик диққатини 1-оила ҳаëтига қаратган эди.

Бирлик халқ ҳаракати ва Эрк демократик партияси фаолларидан бири Сафар Бекжон 1993 йил июнида қамоққа олинди. 1996 йилда халқаро жамоатчилик босими остида қамоқдан озод қилинди. 1997 йилда ўзининг яна қамалиши ҳақидаги маълумот ортидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди ва Швейцариядан қочқинлик мақоми олди. Қамоқхонадаги ҳаëти ҳақида ëзилган “Нариги дунë даричаси олдида” номли китоб муаллифи.

17 йиллик қочқинликдаги ҳаëтида ҳам сиëсий ва ижтимоий фаоллигини давом эттириб келмоқда.

Сафар Бекжон билан суҳбатни тингланг.




Ўзбекистонни тарк этиб¸ БМТ қочқинлар идорасидан ҳимоят сўрашга мажбур бўлган ва бўлаëтган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги диний эътиқоди учун таъқибга учраганлардир.

Абдувоҳид Йўлдошев Обидхон қорининг ўғли Довудхон билан Озодлик студиясида.

Абдувоҳид Йўлдошев Обидхон қорининг ўғли Довудхон билан Озодлик студиясида.

Ваҳҳобийлар¸ ҳизбутчилар¸ акрамийлар каби турли диний-экстремистик оқимларга алоқадорлик¸ террорчилик¸ давлат тўнтариши қилишга уринганлик каби оғир айблар билан қамоққа ташланаëтганларнинг аксар кўпчилигини¸ ҳуқуқ фаоллари таъкидича¸ диний қарашлари ҳукуматга маъқул келмаган мусулмонлар ташкил этади.

Шундайлардан бири Абдувоҳид Йўлдошев икки марта турли важлар билан қамалиб чиққач¸ ҳаëтига туғилган таҳлика остида 2004 йилда Ўзбекистонни тарк этган. 2006 йилдан бери Швецияда қочқинликда яшайди. Таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг яқин шогирдларидан бири бўлган Абдувоҳид Йўлдошев¸ ҳижратда ўзини қийнаëтган жиҳатлар ҳақида гапиради.

Абдувоҳид Йўлдошев билан суҳбатни тингланг.


Умида Ниëзова.

Умида Ниëзова.

Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги фаоли сифатида инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланиб келган Умида Ниëзова 2006 йилда уйдирма айблар билан қамоққа ташланиб¸ халқаро жамоатчиликнинг кучли босими остида озодликка чиқарилди. Ўзи ва фарзанди ҳаëтига нисбатан реал таҳдидлар қаршисида¸ ўша йили мамлакатни тарк этиб¸ Германиядан сиëсий қочқинлик мақоми олишга мажбур бўлди.

Бугун дунëнинг энг тараққий этган давлатларидан бирида ўз фаолиятини эмин-эркин давом эттираëтган Умида Ниëзова қочқинликнинг ўз шахси¸ сиëсий-ижтимоий қарашларида ясаган ўзгаришларини ижобий баҳолашини айтади.

Умида Ниëзова билан суҳбатни тингланг.



Толиб Ëқубов

Толиб Ëқубов

Бирлик халқ ҳаракати фаоли ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси сифатида Толиб Ëқубов ўзи ва оиласига тазйиқлар кучайиб¸ куëви ва салафи Аъзам Фармонов ҳибсга олинганидан кейин¸ 2006 йил апрелида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди.

Ҳозирда 74 ëшни қоралаган Толиб Ëқубов¸ ўз фуқаролари ҳақларини топтаëтган ўзбек тизимларининг жиддий танқидчиларидан бири сифатидаги фаолиятини Франциядан қочқинликда давом эттирмоқда.

Дунëнинг қарийб ярми бир кўришни орзу қиладиган Франциядан туриб Толиб Ëқубов¸ қочқинликдаги ҳаëтнинг кемтик жиҳатлари ва ўз орзуси ҳақида гапиради.

Толиб Ëқубов билан суҳбатни тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG