Линклар

Мустақиллик декларациясидан 24 йил ўтиб мустақиллик яна таҳдид остидами?


Мустақиллик Декларацияси ташаббуси билан чиққан Эркчилар йиғини - Эркин Воҳидов¸ Аҳмад Аъзам¸ Гулчеҳра Нуруллаева

Мустақиллик Декларацияси ташаббуси билан чиққан Эркчилар йиғини - Эркин Воҳидов¸ Аҳмад Аъзам¸ Гулчеҳра Нуруллаева

Бу саволни Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик. Қримнинг аннекция қилиниши ва Украина шарқида Россия қўллаб-қувватлаган айирмачиларнинг тўс-тўполони фонида МДҲга оид давлатлар, хусусан Ўзбекистонда ҳам мустақиллик ва ҳудудий яҳлитликни сақлаб қолиш ҳақида турли фикрлар янграй бошлади.



Россия ахборот маконида яшаëтган Ўзбекистон аҳолиси ўртасида “Россияга қўшилиш жозибаси” ҳақидаги гап-сўзлар урчигани кузатилади.

Озодликнинг Қурултой дастури иштирокчиларига кўра¸ бу кайфият 1990 йилнинг 20 июнида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши тарафидан қабул қилинган тарихий ҳужжат -- биринчи Мустақиллик Декларацияси руҳига зиддир.

Бундан 24 йил олдин Ўзбекистон парламенти “Биз, Ўзбекистон халқи” сўзлари билан бошланган тарихий ҳужжат -- биринчи Мустақиллик декларациясини қабул қилган эди.

1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси ўша пайтда Олий кенгаш депутати бўлган Ҳалима Худойбердиева ўзи раҳбарлик қилган "Саодат" журналида эълон қилган эди.

Бу декларация қабул қилиниши арафасидаги вазиятни яхши билган ва ўша вақтда собиқ Ўзбекистон ССР Компартиясининг иккинчи котиби бўлиб ишлаган Владимир Анишчев дастуримизда иштирок этиб¸ бу декларацияга ўз вақтида қарши бўлганинини изҳор қилди.

Анишчев иддаосига кўра¸ ўзбекистонликлар бугун СССРдан ажраганидан аттанг қилмоқда.

Анишчевнинг эслашича¸ Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ўша пайтда СССР тарафдори бўлган.

1990 йили Марказий телевидение мухбири билан суҳбатда Ислом Каримов “Бизга мустақиллик керак эмас¸ биз иккита қоп ичидаги республикамиз¸ ҳолимиз танг бўлади", деган эди.

Қурултойда иштирок қилган ўзбекистонлик шоирлар Шукрилло ва Маҳмуд Йўлдошевлар Анишчев иддаоларини рад қилиб¸ “ўзбек халқи бундан 24 йил олдин бўлгани каби бугун ҳам мустақилликни қадрлайди”, деган фикрни айтишди.

Қурултой эшиттиришини тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG