Линклар

Ўзбекистон қамоқхонасидан Хизбут Таҳрир "амир"ларидан бирининг жасади чиқди


Хизбут Тахрир "амир"и Абдураҳим Тўхтасиновнинг ушбу сурати Хизбут Таҳрирнинг минтақавий сайтидан олинди.

Хизбут Тахрир "амир"и Абдураҳим Тўхтасиновнинг ушбу сурати Хизбут Таҳрирнинг минтақавий сайтидан олинди.

Ўзбекистонда тақиқланган Хизбут-Таҳрир партиясининг минтақавий сайтида Хизбут Таҳрир "амир"ларидан бири Абдураҳим Тўхтасинов қамоқда вафот этгани хабар қилинди. Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, жасадда даҳшатли қийноқ излари бўлган.

Хизбут-Таҳрир партиясининг минтақавий сайтида чоп этилган хабарда, Абдураҳим Тўхтасиновнинг жасади яқинларига 18 июнга ўтар кечаси топширилгани ва уни зудлик билан дафн этишга буйрилгани айтилади.

“Абдураҳимнинг яқинларига унинг жасадини эрта тонгда фақат яқин қариндошлардан иборат тор доирада кенг жамоатчиликка эълон қилмай дафн этишга буйруқ берилди”, деб ёзади Хизбут-Таҳрир партиясининг минтақавий сайти.

1971 йилнинг октябрида туғилган Абдураҳим Тўхтасинов 2006 йилнинг февралида Андижондан Тошкентга кетаётганида Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган. Унга Ўзбекистон Конституциявий тузумига тажовуз қилиш айблови билдирилган.

Би-Би-Си радиосининг Хизбут Таҳрир фаолларидан бири Ислом Абу Ҳалилга таяниб хабар беришича, жасадда даҳшатли қийноқ излари бўлган. Абу Ҳалилга бу ҳақда марҳумнинг яқинлари айтиб берган.

Абдураҳим Тўхтасинов 2000-2006 йиллар орасида Ўзбекистондаги Ҳизбут Таҳрир амирларидан бири сифатида фаолият кўрсатган.

Би-Би-Сининг Ислом Абу Ҳалил сўзларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда Хизбут- Таҳрирнинг 6 мингга яқин аъзоси бор деб кўрилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG