Линклар

АҚШ президенти Барак Обама жума куни Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд билан телефон мулоқоти ўтказиб, Украинадаги вазиятни мухокама қилди.

Ғарб етакчилари Россия Украинадаги бўхронга чек қўйиш учун реал қадамларни ташлаши кераклигини таъкидлашган.

Оқ уй баёнотида айтилишича, учала раҳбар телефон мулоқоти чоғида Украина президенти Петро Порошенко тарафидан эълон қилинган ўт очишни бир тарафлама тўхтатиш борасидаги тинчлик режасини олқишлашган.

Обама, Меркел ва Олланд, шунингдек, Россия ўз қўшинини Украина чегараларидан олиши ва Украина шарқидаги айирмачиларни қуролларни ташлашга кўндириши кераклигини таъкидлашган.

Агар Россия Украинадаги кескинликни камайтириш йўлида жўяли иш қилмаса янги санкцияларга дуч келиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирилди.
XS
SM
MD
LG