Линклар

Афғонистонда президентликка номзод Абдулло Абдулло тарафдорлари ўтган якшанба куни ўтказилган сайловларда сохтакорликларга йўл қўйилганини айтиб, пойтахт Қобулда норозилик юриши қилди. Намойишлар тинч ўтгани айтилмоқда.

Афғонистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло 14 июнь куни ўтказилган сайловда кенг кўламда қаллоблик ва сохтакорликларга йўл қўйилганини айтиб, овозларни санаш жараёнини зудлик билан тўхтатишни талаб қилган.

Жаноб Абдуллога кўра, овоз бериш рақиби Ашраф Ғаний манфаатларига мос сохталаштирилган.

Доктор Абдулло апрел ойида ўтказилган сайловнинг илк босқичида энг кўп овоз тўплаган.

Лекин, овозлар эллик фоиздан кам бўлгани учун сайловнинг иккинчи даврасини ўтказишга қарор қилинган эди.

Сайлов натижалари келаси ой ўрталарида эълон этилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG