Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:51

Жанубий Корея Туркманистонда газ заводи қуради


Жанубий Корея Туркманистонда газни қайта ишловчи завод қурадиган бўлди.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг Туркманистонга сафари давомида LG ва Hyundai ширкатлари "Туркменгаз" билан бу борадаги умумий қиймати 4 миллиард долларлик шартномани имзолаган.

Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов Жанубий Корея билан имзоланган ушбу битимни олқишлаган.

Жаноб Бердимуҳаммедовга кўра, ҳозир Туркманистонда Жанубий Кореянинг 5,5 миллиард долларлик сармояси асосида шунга ўхшаш тўққизта лойиҳа амалга
оширилмоқда.

Туркманистон Россия, Эрон ва Қатардан сўнг дунёда тўртинчи йирик газ захираларига эга мамлакат ҳисобланади. Туркманистонда йилига 70 миллиард кубометр газ қазиб олинади.
XS
SM
MD
LG