Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:58

Дунёнинг ишлари фотосуратларда


Украиналик россияпараст айирмачилар.
Украиналик россияпараст айирмачилар.

Ўтган ҳафтада Қочиқнлар куни нишонланди. Дунёда қочқинлар сони 50 миллиондан ошгани қайд этилди. Украинадаги вазият мураккаблашиб бормоқда, Донецкнинг ўзида 300 россияпараст ўлдирилди. Дунёнинг шу ва бошқа воқелари фотосуратларда акс этди.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий Комиссарлиги ҳисоботига кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 51 миллион 200 мингга етди. Бу рақам ўтган йилги қочқинлар сонига нисбатан 6 миллионга кўпдир.

20 июнь – Халқаро Қочқинлар куни муносабати билан эълон қилинган йиллик ҳисоботда айтилишича, бўҳрон ва можаролар боис уйларини тарк этаётган қочқинлар сони Иккинчи жаҳон урушидан сўнг илк бор 50 миллиондан ошган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Суриядаги зўравонликлар боис 9 миллион одам қочқинга айланган.


Суратда Туркиянинг Истанбул шаҳрида садақа сўраётган суриялик қочқин.


Афғон ишчилари Нангаҳор шаҳри яқинидаги Шаҳруд ғишт заводида ишламоқда.

Саудия Арабистонининг Табук шаҳри яқинидаги Даба бозорида туя сотувчилар ноутбукда Бразилияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатини кўрмоқда.

Украинанинг Донецк вилоятида 19 июнь куни 300 нафар россияпараст айирмачи ўлдирилди. Рейтерс aхборот aгентлиги хaбaр қилишичa, Укрaина шaрқидaги Крaсний Лимaн вa Ямпил шaҳaрчaлaридaги тўқнaшувлaрдa 4 минггa яқин aйирмaчилaр қaтнaшмоқдa. Мaмлaкaт aрмияси жaнггa aртилерия вa тaнклaрни жaлб этгaн.
Тўқнaшувлaр 19 июнь куни айирмaчилaр Украина Президенти Петро Порошенко тaклиф этгaн ўт очишни тўхтатиш режaсини рaд этганидан сўнг бошланган эди.


Россияпараст жангарилар Украина шарқидаги Донецк вилояти яқинидаги Карловка қишлоғида йўлларни назорат қилмоқда.


“Донецк Халқ Республикаси”ни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган митингда кўз ёш тўкаётган аёл.

Харьков шаҳридаги Россия консулхонаси олдида ўтган митингда украинлар Путинга қарши ҳақоратли сўзларни айтмоқда.

Хитойнинг Гуанси Чжуан мухтор вилоятидаги Гуйганг шаҳри аҳлатхонасида Голливуднинг марҳум юлдузи Мэрлин Монронинг баҳайбат ҳайкали топилди.

Ироқ армиясига чақирилган ёшлар Нажаф шаҳрига йиғилиб, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларини босиб олган Ироқ ва Шом исломий давлати гуруҳига қарши жангларга тайёрланмоқда.

Россиядан келган мавсумий ишчилар Германиянинг Кассел шаҳри яқинидаги сабзи даласида ишламоқда.
XS
SM
MD
LG