Линклар

logo-print
Ироқ шимолий-ғарбидаги Тал Афар шаҳри атрофида ҳукумат кучлари ва сунний жанггари гуруҳлар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Ироқ ва Шом Ислом давлати жанггарилари стратегик аҳамиятга эга бўлган Тал Афарни ўз назортига олишга уринмоқда. Бу шаҳар устидан назорат уларга Сурияга йўлни очади.

Бундан ташқари ҳукумат кучлари ва сунний жанггарилар ўртасида Байжи шаҳри атрофида ҳам жанглар кечмоқда.

Уч кун аввал жанггари гуруҳлар бу шаҳардаги йирик нефтни қайта ишловчи заводга ҳужум қилганди.

Ал-Қоидадан ажраб чиққан Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи мамлакатнинг шиалар назоратидаги ҳукумати томонидан камситилаётгани айтиладиган сунний арабларнинг норозилигидан фойдаланиб, Ироқ шимолида исён кўтарди ва икки ҳафта ичида катта ҳудудларни эгаллаб олди.

Бағдодни ишғол этиш билан таҳдид қилаётган жангариларига қаршилик кўрсатиш учун пойтахтнинг шимолий қисмида Ироқ ҳукумати қўшинлари ва Муктадо ас-Садр бошчилигидаги шиа гуруҳлари оёққа турмоқда.
XS
SM
MD
LG