Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:43

Оташкесимга қарамай Укринадаги айирмачилар чегара постларига ҳужум қилди


Украина чегара ҳизмати расмийларининг маълум қилишича, россияпараст айирмачилар мамлакат шарқидаги икки чегара постига ҳужум қилган.

Шанбага ўтар кечаси қилинган ҳужумда олти нафар украин чегарачиси яралангани айтилмоқда.

Мазкур ҳужум Украина президенти Петро Порошенко бир тарафлама оташкесим эълон қилганидан сўнг рўй берди.

20 июнь куни Донецк вилоятига сафари давомида Порошенко айирмачиларга қуролларини ташлаши учун имкон сифатида ўт очишни бир ҳафтага тўхтатиш ҳақида бир тарафлама қарор олинганини маълум қилганди.

Айримачиларнинг бир қанча қўмондонлари эса Порошенконинг тинчлик режасини рад этган.

Улар украин қўшинлари шарқий минтақалардан чиқиб кетмагунича қуролларини ташламасликларини айтишмоқда.

Россия ҳукумати ҳам Порошенко режасини “ултиматум" дея рад этган.
XS
SM
MD
LG