Линклар

logo-print

ЖЧ-2014: Ўзбекистонлик Равшан Эрматов Мексика ва Хорватия учрашувига ҳакамлик қилади


Ўзбекистонлик Равшан Эрматов Бразилияда ўтаётган футбол бўйича бу йилги жаҳон чемпионати доирасида Мексика ва Хорватия жамоалари ўртасидаги учрашувга бош ҳакамлик қилади.

Чемпионатнинг "А" гуруҳидаги ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 24 июнь куни бўлади.

Бу 37 ёшли Равшан Эрматов учун ЖЧ-2014 доирасида ишониб топширилган иккинчи учрашувдир.

Бундан олдин Эрматов Швейцария ва Эквадор жамоалари ўйинини бошқарганди.

ФИФА расмий сайтида келтирилишича, ўзбекистонлик Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров учлигига заҳира ҳаками сифатида норвегиялик Свен Одвар Моэн ёрдамлашади.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига биринчи марта ҳакамлик қилаётгани йўқ.

У 2010 йили Жанубий Африкада ўтказилган Жаҳон чемпионатининг илк учрашувига ҳам ҳакамлик қилган. Шунингдек, ўша чемпионатнинг ярим финал ўйинларидан бири ўзбекистонлик ҳакамга ишониб топширилган эди.
XS
SM
MD
LG