Линклар

Ироқлик шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг автомат ва гранатомётлар билан қуролланган минглаб тарафдорлари бугун Бағдод кўчалари бўйлаб юриш қилди.

Улар ўзлари ва яқинларини сунний жанггарилардан мудофаа этишга тайёр эканликларини намойиш этиш мақсадида бу тадбирни ўтказганлар.

Радикал шиаларнинг Бағдоддаги кўча юриши Ироқ шимолида ҳукумат кучлари ва сунний жанггарилар ўртасида қақшатгич жанглар бўлаётган бир пайтда ўтказилди.

Ироқ ва Шом Ислом давлати жанггарилари стратегик аҳамиятга эга бўлган Тал Афарни ўз назортига олишга уринмоқда.

Бундан ташқари ҳукумат кучлари ва сунний жанггарилар ўртасида Байжи шаҳри атрофида ҳам жанглар кечмоқда.

Уч кун аввал жанггари гуруҳлар бу шаҳардаги йирик нефтни қайта ишловчи заводга ҳужум қилганди.

.Ал-Қоидадан ажраб чиққан Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи мамлакатнинг шиалар назоратидаги ҳукумати томонидан камситилаётгани айтиладиган сунний арабларнинг норозилигидан фойдаланиб, Ироқ шимолида исён кўтарди ва икки ҳафта ичида катта ҳудудларни эгаллаб олди.
XS
SM
MD
LG