Линклар

Путин Украина президентининг ўт очишни тўхтатиш қарорини олқишлади


Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Петро Порошенконинг ўт очишни тўхтатиш, бўхронни тинч йўл билан ҳал этиш қарорини қўллаб қувватлашини айтди.

Лекин, Путин Украина раҳбарининг бу режаси конкрет амалий қадамларсиз ҳаётий бўлмаслигини урғулади.

Россия раҳбарига кўра, Порошенко режаси “ултиматум" кўринишида бўлмаслиги лозим.

Айримачиларнинг бир қанча қўмондонлари Порошенконинг тинчлик режасини рад этган.

Улар украин қўшинлари шарқий минтақалардан чиқиб кетмагунича қуролларини ташламасликларини айтишмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама жума куни Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд билан телефон мулоқоти ўтказиб, Украинадаги вазиятни мухокама қилди.

Ғарб етакчилари Россия Украинадаги бўхронга чек қўйиш учун реал қадамларни қўйиши кераклигини таъкидлашди.

Оқ уй баёнотида айтилишича, учала раҳбар телефон мулоқоти чоғида украина президенти Петро Порошенко тарафидан эълон қилинган ўт очишни бир тарафлама тўхтатиш борасидаги режасини олқишлашган.

Обама, Меркел ва Олланд шунингдек, Россия ўз қўшинини Укриана чегараларидан олиши ва украинадаги айирмачиларни қуролларни ташлашга кўндириши кераклигини таъкидлашган.
XS
SM
MD
LG