Линклар

Украина президенти Петро Порошенко бир тарафлама оташкесим эълон қилганига қарамай якшанбага ўтар кечаси мамлакат шарқида қуролли айирмачиларнинг ҳужумлари давом этди.

Украинанинг УНИАН агентлигига кўра, россияпараст қуролли жанггарилар Артёмовскдаги ҳарбий қисмга ҳужум қилганлар.

Укриан ҳарбий ҳизматчилари айирмачилар ҳужумига жавоб қайтармаган. Талафот ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Кеча россияпараст айирмачилар мамлакат шарқидаги икки чегара постига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида олти нафар украин чегарачиси яраланган.
XS
SM
MD
LG