Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:10

Порошенко: Муқобил режа ҳам бор


Украина президенти Петро Порошенко, агар россияпараст айирмачилар бир тарафлама эълон қилинган оташкесимдан “вақтдан ютиш учун фойдаланишадиган бўлишса”, Киев ихтиёрида муқобил режа борлигини айтди.

20 июнь куни Донецк вилоятига сафари давомида Порошенко айирмачиларга қуролларни ташлаши учун имкон сифатида ўт очишни бир ҳафтага тўхтатиш ҳақида бир тарафлама қарор олинганини маълум қилганди.

Кеча Украина телевидениеси орқали чиқишида президент Порошенко: “оташкесимдан вақтдан ютиш, нафасларини ростлаб олиш мақсадида фойдаланишга умид қилаётганларга шуни айтмоқчиманки, бизнинг муқобил “Б” режамиз ҳам бор”, - деди.

Лекин Украина президенти унинг қанақа режалигини очиқламади.

Президент Петро Порошенко бир тарафлама оташкесим эълон қилганига қарамай, якшанбага ўтар кечаси ҳам мамлакат шарқида қуролли айирмачиларнинг ҳужумлари давом этди.

Украинанинг УНИАН агентлигига кўра, россияпараст қуролли жанггарилар Артёмовскдаги ҳарбий қисмга ҳужум қилганлар.
XS
SM
MD
LG