Линклар

logo-print
Ироқ ва Шом ислом давлати гуруҳи жанггарилари 22 июнь куни Ироқ ғарбида жойлашган бир неча шаҳар ҳамда Сурия ва Иордания чегарасидаги икки стратегик ўтиш нуқтасини эгаллаб олди.

Хусусан, улар Анбар вилоятидаги Ҳадита шаҳрининг катта қисмини эгаллаб олганлар. Бу ҳудудда Ироқдаги энг йирик гидроэлектростанциялардан бири бўлмиш Фирот ГЭСи жойлашган.

Сунний жанггарилар кеча Иордания йўлидаги Рутба шаҳрига ҳам кирганлар.

Шунингдек, уларнинг Равоҳ, Ана ва чегара яқинидаги Ал-Қаим шаҳарларини ўз назоратига олганлари айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG