Линклар

Қорасувдаги ёнғин қирғизистонлик ва ўзбекистонликларни кўчага ҳайдади


Қорасувдаги ёнғин.

Қорасувдаги ёнғин.

23 июнга ўтар кечаси Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида катта ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Озодликка воқеа жойидан мобиль мухбирлардан бири хабар қилди.

Унинг маълум қилишича, ёнғин натижасида Қорасув темир йўл вокзали қаршисидаги катта музқаймоқхонанинг кули кўкка совурилган.

Чор-атрофни ёритган аланга Шаҳрихонсойнинг нариги қирғоғида яшовчи ўзбекистонликларнинг уйғониб, кўчага чиқишига сабаб бўлган.

Мобиль мухбирга кўра, маҳаллий аҳоли вакиллари бинога ўт қўйган уч йигитни кўрганлар. Ҳозир уларни ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари тергов учун олиб кетгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG