Линклар

АҚШ Давлат котиби Ироқдаги бўҳронни муҳокама қилгани Бағдодга борди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Бағдодга сафар қилмоқда. Керри Ироқ етакчилари билан сунний жангарилар хуружи боис юзага келган бўҳронни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи икки ҳафта ичида мамлакатнинг катта ҳудудларини эгаллаб олди.

Керрининг Ироқ етакчиларини ҳукуматда барча фирқаларга жой беришга чақириши кутилмоқда. Лекин Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ дипломатининг бош вазир Нури ал-Маликийни истеъфога кетишга чақириш нияти йўқ.

22 июнь куни Қоҳирага қилган сафари чоғида Керри Қўшма Штатлар Ироқ халқи барча ироқликларни тамсил этувчи ҳукуматни танлашини истайди, дея таъкидлади. Ироқ ҳукумати мамлакатда кўпчиликни ташкил қилувчи шиа мазҳаби вакиллари томонидан назорат қилинади ва сунний мусулмонлар ўзларини яккалаб қўйилган, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG