Линклар

Харьков губернатори Украина президентини қўллаб-қувватлашга чақирди


Украинанинг Харьков вилояти губернатори Игорь Балута минтақа аҳолисини мамлакат президенти Петро Порошенко таклиф қилган тинчлик ўрнатиш режасини ҳурмат қилишга чақирди.

23 июнь куни қилган чиқишида Балута харьковликларни можарога аралашишдан тийилишга даъват қилди. 22 июнь куни Харьков шаҳрида Украина бирлиги тарафдорлари билан айирмачиларни қўллаб-қувватловчи фаоллар ўртасида тўқнашув юз берди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер 22 июнь куни кечқурун телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди.

Россия Ташқи ишлар вазирилиги 23 июнь куни эълон қилган баёнотда айтилишича, икки вазир “Киев билан Украина жанубидаги норозилар вакиллари ўртасида мулоқот бошланиши учун барқарор сулҳга эришилиги лозимлиги борасида келишиб олишган”.

Россия Президенти Владимир Путин 22 июнь куни қилган чиқишида Порошенконинг ўт очишни тўхтатиш чақирувларини қўллаб-қувватлаши, лекин тарафлар ортасида мулоқот ўрнатмасдан зўравонликларни бартараф этиб бўлмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG