Линклар

Миср суди Al-Jazeera каналининг уч журналистини қамоққа ҳукм қилди


Al-Jazeera телеканали ўз журналистларига қўйилган айбловларни “асоссиз, номақбул ва мутлақо адолатсиз”, дея атади.

Al-Jazeera телеканали ўз журналистларига қўйилган айбловларни “асоссиз, номақбул ва мутлақо адолатсиз”, дея атади.

Қоҳирада суд Al-Jazeera телеканалининг уч нафар журналистини хабарларни бузиб берганлик ва тақиқланган Мусулмон Биродарлиги ҳаракати билан ҳамкорлик қилганликда айбдор, деб топиб, етти йилданга қамоққа ҳукм қилди.

Австралия фуқароси Питер Гресте, Миср-Канада қўшфуқароси Муҳаммад Фадил Фаҳмий ва продюсер Боҳир Муҳаммад Al-Jazeera телеканалининг инглиз тилидаги бўлимида ишлашган. Улар судга тортилган 20 нафар айбланувчи орасида бўлган. Мазкур иш Мисрда матбуотга чеклов қўйилаётганига доир хавотирларни келтириб чиқариб, халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланди.

Amnesty International ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси каби халқаро ташкилотлар мухбирларнинг озод қилинишини талаб қилди.

Қароргоҳи Қатарда жойлашган Al-Jazeera телеканали ўз журналистларига қўйилган айбловларни “асоссиз, номақбул ва мутлақо адолатсиз”, дея атади.

23 июнь кунги ҳукмдан бир ҳафта аввал Миср ҳукумати Al-Jazeera телаканалининг араб тилидаги асосий бўлими мухбири Абдуллоҳ Елшамийни озод қилган эди.
XS
SM
MD
LG