Линклар

logo-print

Ўзбекистон Бош прокуратураси давлатга юзлаб миллиард зарар келтирган жиноий гуруҳ фош этилганини айтмоқда


Ўзбекистон Бош прокуратураси нашри ҳисобланган “Ҳуқуқ” газетаси мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини ноқонуний равишда олиб кирган “жиноий гуруҳ” фош этилганини хабар қилмоқда.

Прокуратура газетасига таяниб, Узметроном нашрининг хабар қилишича, 2010-2011 йилларда мазкур жиноий гуруҳ давлатга 113 миллиард сўмга яқин бож тўловлари, 5,6 миллиард сўм миқдоридаги солиқларни тўламасдан товарларни Ўзбекистонга олиб кирган.

Айни шахслар ҳомийлигида ҳаракат қилган яна бир гуруҳ 2011-2012 йиллар давомида давлатга жами 100 миллиард сўмга яқин зарар етказгани ҳам қайд этилади прокуратура хабарномасида.

Ушбу иш доирасида 29 киши жиноий жавобгарликка тортилган ва 8 йилданга қамоқ жазоси олган. Бош прокуратура бу шахсларнинг исмлари ёки лавозимларини очиқламаган.

Шу ой бошроғида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи Азиз Хасанов билан ўринбосари Азиз Абдураҳмонов МХХ тарафидан ҳибсга олингани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG