Линклар

Россия Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришини қийинлаштирди


Россияда 1,5 миллионгача тожик мардикори борлиги тахмин қилинади.

Россияда 1,5 миллионгача тожик мардикори борлиги тахмин қилинади.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришини қийинлаштирувчи қарорга имзо чекди.

Россия вазирлар маҳкамасининг Интернет сайтида 23 июнь куни эълон қилинган қарорга кўра, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Тожикистон фуқролари ички паспорт билан Россия Федерацияси ҳудудига кира олмайди. Келаси йилдан Россияга сафар қилаётган тожикистонликлар хорижий паспорт олишлари шарт бўлади.

Мазкур қарор Россияда меҳнат қилаётган 1,5 миллионга яқин тожикистонлик мардикорга таъсир қилади.

Москва ҳукумати 2015 йилга қадар Кремль етакчилигидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаган собиқ совет республикалари фуқароларининг Россияга кириши тартибини қийинлаштирувчи ўзгартишларни жорий қилишидан огоҳлантириб келмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон фуқароларига нисбатан бундай чеклов жорий қилинганича йўқ, лекин бундай қарор қабул қилинса, Россияда меҳнат қилаётган 5 миллиондан ортиқ ўзбек муҳожири жиддий қийинчилик билан юзма-юз келиши мумкин.
XS
SM
MD
LG