Линклар

ЕИ вазирлари Украина "ички ишига аралашаётган" Россияни огоҳлантирди


Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг.

Европа Иттифоқининг бир неча ташқи ишлар вазири Россия Украина таклиф қилаётган тинчлик режасига кўнмаса ва мамлакат ички ишларига аралашишда давом этса, Москвага нисбатан яна санкциялар жорий қилинишидан огоҳлантирди.

ЕИ аллақачон Россияга қарши виза чеклови ва молиявий активларни музлатиш каби чораларни қўллаган, лекин кенг қамровли санкцияларни жорий қилишдан тийлиб турибди.

23 июнь куни Люксембургда бошланаётган ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашуви олдидан чиқиш қилган Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг, агар эҳтиёж пайдо бўладиган бўлса, ЕИ 27 июнь куни ўтказиладиган саммитда қўшимча санкциялар бўйича келишиб олиши мумкин, дея таъкидлади. Москва, деди Ҳейг, қўшимча санкциялар жорий қилинишига “шубҳа қилмаслиги” керак.

Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт Россияни “тўлақонли пропаганда олиб бораётганлик”да айблаб, Москва ўз йўналишини ўзгартирмаса, унга қарши санкциялар қўлланиши керак, дея таъкидлади.

Айни пайтда, Европа Кенгаши 27 июнь куни Брюсселда бошланадиган саммитда Киев билан Ассоциацияга киришиш тўғрисидаги келишув имзоланишига доир тайёргарлик ишлари якунланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG